Хуш келдинг Азон!

10:30 08.01.2018 804

Сени тинглаб югурдим, чопдим,
Ишонмадим қулоқларимга.
Узоқ кутиб ниҳоят топдим,
Нур тўлди дил чироқларимга.

Ҳис қилганда гўзал нафасинг,
Бемор танда жон бўлиб оқдинг.
Бағрим тўлди эшитиб сасинг,
Томиримда қон бўлиб оқдинг.

Сени жуда соғинган эдик,
Узоқлардан тинглай олмасдан.
Бугун озод бўлиб келибсан,
Тутқун қилган ўша қафасдан.

Сен Набийдан айтилган даъват,
Сен, Билолнинг абадий дўсти.
Тавбаларга бошлагувчи йўл,
Чорловларнинг сенсан дурусти.

Тинглар энди ҳар жон, ўт-ўлан,
Хурсандликдан оқди кўз ёшим.
Шукр сенга Роббим беҳисоб,
Минг бор раҳмат сизга Юртбоши!!!

Обидхон ҲАМИДОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!