Идлиб ва Ҳама жанглари 280 минг кишини кўчиб кетишга мажбур қилган

09:00 13.01.2018 252

Сурия шимолидаги Қутқарув ҳукуматига қаршли бўлган Муҳожирлар идорасининг хабар беришича, Идлиб ва Ҳамада Суриядаги Асад тузими ҳамда мухолифат орасида бўлган охирги жанглар натижасида 280 минг киши кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Суриядаги “Жазира” мухбирининг сўзларига кўра, Сурия шимолидаги кўчиб кетганлар чодирлари аҳолининг яшаш шароитини икки баробарга қийинлаштирган ачинарли ҳолатларга гувоҳ бўлган. Идлиб шимолида Туркия чегараси билан жойлашган чодирлар зарар кўрган, ҳаво ҳарорати пасайганидан сўнг инсонпарварлик ёрдамларининг етишмаслиги сабабидан аҳоли юзлаб километрлар нарига кўчишга мажбур бўлган. Улар Ҳалаб шимоли томон ҳаракатланишган.

БМТ Бош котиби расмий вакили Стефан Жюгарик: “Халқаро ташкилот Идлиб жануби ва Ҳамадаги ўн минглаб кишиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигидан чуқур ташвишда… Қиш фасли бошлангандан кейин хавфсиз жой топиш энг катта муаммога айланади. Зеро кўплаб оилалар тўлиб қолган ва етишмовчиликка учраган маконларга кўчишяпти”, – деди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!