Идлибда яна бомба портлатилди: қурбонлар бор

22:30 13.02.2018 132

Суриянинг Идлиб шаҳридаги Мааррат Мисрин ҳудудида бомба ортилган автомашина ёрдамида уюштирилган ҳужум оқибатида 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 14 нафар тан жароҳати олди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг 4 нафари аёл киши бўлган.

Ярадорлар тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шаҳардаги шифохона ётқизилди. Мазкур ҳужумни ҳали ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!