Идлибга ҳужум қилиш янги иммиграция тўлқини яратади

12:00 13.01.2018 390

Туркия Бош вазири Бинали Йилдрим Идлибга қилинган ҳужумларнинг ортиши туфайли сурияликларнинг иммиграция тўлқинини вужудга келтиришидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Анадўлу” хабар тарқатди.

Жума намозидан кейин Йилдрим журналистларга берган интервюсида: “Идлибга уюштирилган ҳужумларнинг ортидан қурбонларни пайдо қиладиган янги ҳижратга сабаб бўлади”, – деди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлид Жовушўғли “Россия ва Эрон Идлибга уюштирилган ҳужумларни тўхтатиш масъулиятини бўйнига олиши керак”, – деб қаттиқ таъкидлади.

Таъкидлаш ўринли, уч ҳафтадан бери давом этаётган ҳужумларда 95 киши вафот этиб, 200 киши жароҳатланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!