Ихлос сурасининг фазилатлари

10:00 23.12.2017 867

Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар.

– Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди.

“Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Ё Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, дедилар” (Термизий ривояти).

Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини кунига икки юз маротаба ўқиса, гарданидаги қарздан бошқа эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади” (Термизий ривояти).

Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки ётиб ухламоқчи бўлиб, ўнг томонига қараб ётса, сўнг “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 100 марта ўқиса, Аллоҳ қиёмат куни унга: “Ўнг тарафдан жаннатга кир” дейди” (Термизий ривояти).

Манба: Irfon.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!