Интернетдан китоб юклаб олиш

07:00 13.06.2018 924

Савол: Муҳтарам Ҳазрат, интернет тармоғида сизнинг кўплаб бебаҳо китобларингизни топдим. Уларни юклаб олдим ва ўқий бошладим. Уларни ўқишим мумкинми ёки йўқ? Тижорат эмас, илмий манфаат олиш мақсадида уларни дўстларимга улашиш-чи? Мен сизнинг китобларингиздан, хусусан, “Ал-ҳикамул Атоийя”нинг шарҳидан кўплаб фойдалар олдим. Уларни ўқиш асносида мени “Буларни мана шу шаклда ўқишинг ҳаром” деган васваса чулғаб оляпти. Китоблардан катта манфаат олганим ва кўплаб билмаганларимни ўрганганимга қарамай ўзимни-ўзим маломат қиляпман.

Аллоҳ сизни яхшилик-ла мукофотласин. Аллоҳга қасамки, мен сизни Унинг учун яхши кўраман! Дуоларда мени ҳам унутманг.

Жавоб: Интернет орқали олинган китоблардан шахсий фойдаланишнинг ҳар қандай шакли жоиз. Бироқ муаллифнинг рухсатисиз китоблардан моддий фойда ёки бошқа тижорий манфаат кўриш ҳаромдир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!