Ислом жарроҳлик амалиётига рухсат берадими?

20:40 30.12.2017 386

Савол: Ислом жарроҳлик амалиётига рухсат берадими?

Жавоб: Ҳа, албатта. Бунга далил “Моида” сурасининг 32-ояти. Аллоҳ таоло айтади: “… кимки бирор жонни ўлдирмаган ва ерда бузғинчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди...”. Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсон ҳаётига тажовуз қилиш гуноҳини баён қилиш билан бирга, инсонга “ҳаёт бериш”нинг, яъни ҳаётда қолиш учун ёрдам беришнинг ажри ҳақида ҳам сўз юритмоқда. Унинг ҳаётда қолиши эса руҳий ҳамда жисмоний соғломликни, бу соғломликка путур етказувчи омилларни кетказишни тақозо этади.

Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисларда эса, Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг бошларидан қон олдирганлари баён қилинган. Бу эса жарроҳлик амалиётининг кичикроқ кўринишидир.

Абу Абдулазиз

Фойданилган асосий манбалар рўйхати:

1) Қуръони Карим.

2) Алауддин Абу Бакр ибн Масъуд ал-Косоний. “Бадаиус-сонаиъ”. “Дорул-фикр”. Дамашқ, 1989 й.

3) “Ал-фатавал ҳиндийя”. Байрут, 1996 й.

4) Жалолиддин Абдурроҳман ас-Суютий. “Ал-ашбаҳ ван-назоир”. Байрут, 1989 й.

5) Зайнул Обидийн Иброҳим инб Нужайм. “Ал-ашбаҳ ван-назоир” Байрут, 1992 й.

6) Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. “Саҳиҳул Бухорий”. “Дор иҳёил кутуб ал-арабийя”. Қоҳира.

7) Мухаммад ибн Мухаммад ал-Мухтор аш-Шинқитий. “Аҳкамул жироҳа ат-тиббийя”. Жидда, 1994 й.

8) Мухаммад ибн Обидийн. “Ҳошияту ибн Обидийн”.

9) Муҳаммад ибн Язид ибн Можаҳ. “Сунан ибни Можаҳ”. Қоҳира, 1999 й.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!