“Исроил 11 яшар қиздан қўрқяпти”

08:30 13.02.2018 1214

Исроилнинг “Канал2” телеканали эълон қилган Стратегик вазифалар вазирлиги ҳисоботида фаластинлик 11 ёшли Жана Жиҳод ат-Тамимий “келгусида Исроил учун хавфли шахс бўлиб етишади”, дея таърифланди.

Рамаллоҳдаги бир мактабнинг 6-синфида ўқийдиган Жана Исроилнинг фаластинликларга нисбатан ҳақсизликларини расмга олиб, интернет орқали тарқатиш билан шуғулланади. Уни минглаб интернет фойдаланувчиси кузатиб боради.

“Биз дунё болалари сингари озод, тинч ва хавфсиз муҳитда яшашни истаймиз. Биз болалигидан маҳрум этилган болалармиз. Ишғолчилар ҳамма нарсамизни олиб қўйди”, – деди Жана “Анадўли” агентлиги мухбири билан суҳбатда.

Онаси Навол Тамимий Тель-Авив кичик қиздан қўрқаётганини айтади: “Чунки улар халқаро ҳуқуққа зид ишлар қилмоқда, ҳар куни инсон ҳуқуқларини бузишяпти. Қизимдан хавотирдаман, лекин у Ватан олдидаги бурчини адо этмоқда”.

Жана Жиҳод Тамимий “фаластинлик жасур қиз” номи билан машҳур, “Ҳанзала жасорат мукофоти” совриндори Аҳед ат-Тамимийнинг қариндошидир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!