Исроил аскарлари 3 ёшли фаластинлик болани отиб қўйди

18:00 11.01.2018 1004

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида Исроил аскарлари ҳарбий машғулотлар ўтказаётган пайтда бир фаластинлик болани ҳақиқий ўқ билан (машғулотлар пайтида патронсиз ўқлардан фойдаланиши назарда тутилган – таҳр.) отиб қўйди, дейилади TRT хабарида.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Исроил қўшинининг Ғарбий соҳилнинг шимолида жой олган Тубас шаҳри яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказиш чоғида ишлатган ҳақиқий ўқи 3 ёшар фаластинлик болага тегди.

Бошидан жароҳатланган боланинг Наблусдаги Рафидя шифохонасига ётқизилгани ва унинг аҳволи оғир эканлиги билдирилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!