Исроил аввалига ўлдирди, кейин товон пули талаб қилди

16:00 12.01.2018 623

Фаластиннинг Рамаллоҳ шаҳри Кафр Малик мавзесида 2015 йилнинг июнида Исроил аскарлари фаластинликларга қарата ўқ очган ва 21 ёшдаги Абдуллоҳ Гунаймат ҳалок бўлган эди.

Ўшанда Гунайматнинг жонсиз бадани устидан ўтишга уринган исроилликларнинг ҳарбий машинаси ағдарилиб кетган, марҳумнинг жасади машинанинг тагидан тўрт соат кейин чиқариб олинган эди.

Исроил армиясининг бир неча кун аввалги талаби чин маънода ўлганнинг устига тепган бўлди: ағдарилиб кетган ҳарбий машинага етган зарарни қоплаш Абдуллоҳ Гунайматнинг оиласидан талаб қилинди.

Оиланинг адвокати Наила Атийянинг “Анадўлу” агентлигига маълум қилишича, Исроил Гунайматнинг оиласидан 100 минг шекел (27 минг доллар) талаб қилмоқда.

Абдуллоҳнинг отаси Иёд Гунаймат бу талабни юзсизлик деб атади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!