Исроил билан тўқнашувларда 292 нафар фаластинлик жароҳатланди

21:00 11.02.2018 297

Ғарбий соҳил ва Ғазонинг турли ерларида Исроил қўшини билан тўқнашувларда 292 нафар фаластинлик жароҳат олган ва заҳарли газдан бўғилган.

Икки ойдан буён фаластинликлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2017 йил 6 декабрдаги Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олиш ҳамда АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш қарорига қарши курашиб келадилар.

Фаластин Қизил ярим ой жамиятининг хабар беришича, Ғарбий соҳилдаги тўқнашувларда 265 нафар фаластинлик жароҳатланган. Ғазода эса, 27 нафар фаластинлик Исроил аскарлари томонидан отилган ўқдан жароҳатланган.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, жароҳатланганларнинг деярли барчаси ўрта даражада жароҳатланганлар. Фақат икки нафари оғир тан жароҳатини олган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!