Исроил Фаластин ҳудудини эгаллашда давом этмоқда

12:20 13.01.2018 490

Исроилнинг Haaretz газетасида ёзилишича, сионистлар ҳукумати Фаластин автономиясига қарашли Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини эгаллаш бўйича янги режани тасдиқлади.

Ушбу режага кўра, Оранит аҳоли яшаш пунктида 200 та, Петцаэль аҳоли яшаш пунктида эса 50 та уй қурилиши тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ариэль, Альфрей Мэнаше, Кфар Адумим ва Гиват Зеев аҳоли яшаш пунктларида ҳам қўшимча уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Шу ҳафта бошида “Исроил бизнинг уйимиз” ултрасионист партия вакили ва Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Ғарбий соҳилда яҳудий мустамлакачилар учун 2500 уй қуришни таклиф қилганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!