Исроил ҳукумати шайх Роид Салоҳнинг қамоқ муддатини 6 ойга чўзишни талаб қилди

21:00 13.02.2018 409

Келаси ҳафта пайшанба куни Исроил қамоқ ишлари бошқармасининг Исроилдаги Исломий ҳаракат раиси шайх Роид Салоҳнинг қамоқ муддатини 6 ойга чўзиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқади. 

Шайх Салоҳнинг адвокати Холид Забориқа "Анадўли" билан суҳбатда: "Исроил қамоқ ишлари бошқармаси мамлакат марказий судидан шайх Салоҳнинг шу ойда тугайдиган қамоқ муддатини 6 ойга чўзишни сўраган. Ўтган ҳафтада бу мурожаат билан чиқилган бўлса, келгуси ҳафта пайшанба куни кўриб чиқилади", деган. 

Унинг сўзларига кўра, шайхни ушлаб туриш учун бирор асос йўқ. лекин ушбу талаб қўллаб-қуватланади. Чунки бу сиёсий масала. Табиийки, суд ҳам шу сиёсатдан юради.

Адвокат яна: Исроил ҳукуматининг шайхдан ўч олмоқчилигининг сабаби шайх Роид ўтган йиллар давомида дунё мусулмонлари қалбида Қуддус ва Масжидул Ақсо мавзусини тирилтиришга ҳаракат қилган. 

Шайх Роид 2017 йил августнинг ўрталарида Уммулфаҳм шаҳридаги уйида қамоққа олинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!