Исроил Сурия ва Эроннинг ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди

09:00 11.02.2018 1007

Исроил Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати маълумотига асосланиб xs.uz сайти хабар тарқатди.

Хабарномада мазкур ҳужум бир неча дақиқа аввал Исроил ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан амалга оширилгани қайд этилган.

Хусусан, учта ҳаво ҳужумига қарши тизим, ушбу мамлакатда жойлашган Эроннинг тўртта ҳарбий нуқтаси, жами 12 та нишонга зарба берилган.

Ҳужум пайтида Исроил томонга зенит ракеталари ҳам йўлланган ва ушбу давлат шимолида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!