«Исроил ва Миср фаластинлик ярадорларни олиб кетиш учун самолётларимизни қўнишига рухсат бермади»

12:40 17.05.2018 1674

Туркия Бош вазири ўринбосари Ражаб Оқдоғ Исроил ва Миср Туркия самолётларига фаластинлик ярадорларни муолажа қилиш учун Туркияга олиб кетишга қарши чиққанини, улар Туркия самолётларига аэропортларига қўнишга рухсат бермаганини айтди.

Оқдоғ Туркия Исроилнинг Ғазодаги зулмларига қарши чиқаётган давлатларнинг аввалги қаторида туришига ишора қилиб, келгуси босқичда буни амалда ҳам кўрсатишини айтди.

“Ғазодаги мазлум ва қурбонга айланган биродарларимизни ёнидан туриш бўйнимиздаги қарзимиз”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради “Анадўлу” нашри.

Бош вазир ўринбосари ўз сўзини “Туркия самолётлари фаластинлик ярадорларни Туркия олиб кетиш учун Исроил ва Миср аэропортларига қўнишга мажбур, лекин иккала давлат ҳам озгина муддатга ҳам бунга рухсат бермаяпти”, дея якунлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!