Истиғфор айтиш ҳукмлари

17:30 26.01.2018 1048

Банда билиб-билмай гуноҳга қўл урганда истиғфор айтиши вожиб. Гуноҳ қилмаган ҳолда истиғфор айтиш мустаҳаб.

Мушриклар ҳақига истиғфор айтиш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: “На Пайғамбар, на мўминлар – агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам – улар дўзах эгалари экани аниқ бўлганидан кейин мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмас. Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфирати сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачон унга (отаси) Аллоҳнинг душмани экани маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта Иброҳим кўнгилчан, ҳалимдир ”.

Истиғфор айтиш учун таҳорат қилиш шарт эмас. Лекин истиғфорни таҳоратли ҳолда айтган афзал.

Жаноза намозида балоғатга етган мусулмон бандага истиғфор айтилади. Балоғатга етмаган ёш болаларга, мажнунлар ҳақига мағфират сўралмайди. Чунки вояга етмаган боланинг, ақли ожиз кишининг номаи аъмолига гуноҳ ёзилмайди.

Зиёвуддин РАҲИМ
“Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!