Жаннати амаллар

09:30 12.03.2018 892

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобалардан сўрадилар:
 - Бугун қайси бирингиз рўзадорсиз?
 - Мен, -  деб жавоб қилди Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
 - Қай бирингиз бугун бирон жанозада қатнашди?
 - Мен, -  деди Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
 - Қай бирингиз бугун бирон мискинга таом едирди?
 - Мен, -  деди  Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
 - Қай бирингиз бугун бирон касални зиёрат қилди?
 - Мен, - деди Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Бу амаллар қайси бир кишида жамланадиган бўлса, албатта у жаннатга киради.

Имом Муслим ривояти
 
Манба: Habib.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!