Янгиликлар

ЖССТ Хитойда коронавируснинг манбасини қидиради

648

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) яқин кунларда янги коронавируснинг манбасини аниқлаш учун Хитойга экспертлар гуруҳини жўнатади, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

“Агар вирус ҳақида ҳамма нарсани, жумладан, қандай тарқала бошлаганини билсак, унга қарши яхшироқ курашамиз”, – дея тушунтирди ЖСТТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус. Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси инсониятнинг “яхши ва ёмон жиҳатлари” намоён бўлишига имкон яратди.

Жумладан, бир томондан бирдамлик кузатилаётган бўлса, иккинчи томондан коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. 

Шунингдек, Гебрейесус коронавируснинг дунё бўйича тарқалиши сусаймаётгани, балки тезлашаётганини, айни пайтда баъзи давлатлар инфекцияга қарши курашда муваффақиятга эришганини маълум қилди. 

Янги коронавирус 2019 йилнинг охирида Хитойда тарқала бошлаган эди. Шундан бери инфекция 10,3 миллиондан зиёд кишига юқди, 506 мингдан киши вирус қурбонига айланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ: “Вазият ўта ёмонлашиши мумкин”

879 13:25 14.07.2020

Халқаро эксперт Ўзбекистон тиббиётини танқид қилди

2673 10:25 13.07.2020

Коронавируснинг манбасини Хитойдан бошқа жойларда ҳам қидириш керакми?

505 15:24 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

495 12:49 08.07.2020

ЖССТ: “Пандемиянинг суръати ортди, авж нуқтага ҳали етиб бормадик”

473 07:00 08.07.2020
« Орқага