Жуда заиф ва тўқима ҳадислар: 1-ҳадис

00:00 13.06.2018 1372

1. "Кимки аёлини онасидан афзал кўрса, унга Оллоҳнинг, фаришталарининг, барча одамларнинг лаънати бўлсин".

Бу ҳадисни айрим муснад ва мўъжам китобларида ривоят этсалар ҳам, санади жуда заиф ҳадис ҳисобланади (жумладан, Ҳайтамий "Завожир"да, Заҳабий "Кабоир"да санадсиз нақл этишган).

Бироқ, онанинг ҳаққи улуғлигида шубҳа йўқ. Бу нарса бир неча оят ва ҳадислар билан собит. Бунинг учун заиф ва мавзу ҳадисларга ҳожат йўқ.

 

Сайфуллоҳ Носир

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!