Канадада исломофобия: 11 ёшли рўмолли қиз ҳужумга учради

16:00 13.01.2018 933

Канаданинг Торонто шаҳрида номаълум киши жума куни эрталаб мактабга кетаётган 11 ёшли Ҳавла Нўъмонга ҳужум қилиб, қайчи билан унинг рўмолини кесишга уринди, дея хабар бермоқда “Анадўлу” агентлиги.

Қиз бақиргани учун ҳужум қилган шахс қочиб кетган, аммо бир неча дақиқадан кейин қайтиб келиб, яна Нўъмоннинг рўмолини қайчилашга уринган.

Бу ҳодисадан хабар топган Канада бош вазири Жастин Трюдо мазкур ҳужумни қоралади.

“Қалбим дини туфайли ҳужумга учраган ўша қизалоқ билан бирга. У қанчалик қўрққанини тахмин қилмоқдаман. У ва оиласи, дўстлари ҳамда мусулмонлар жамоаси шуни билишини истайманки, Канада аслида бундай давлат эмас”, – деди Трюдо.

Полиция Ҳавла Нўъмонга ҳужум қилган шахсни қидирмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!