Кенг тарқалган дуо ҳақида

06:00 15.04.2018 1077

Савол: “Эй Аллоҳ, ҳолимни билишинг, сўрашимдан Сени беҳожат қилади”, деган дуода бирон мавҳумлик борми? Мен бор деб ўйлайман. Сиздан шунга ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қиламан.

Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: “Эй Аллоҳ, ҳолимни билишинг, сўрашимдан Сени беҳожат қилади” эмас, балки: “Эй Аллоҳ, ҳолимни билишинг, сўрашимдан мени беҳожат қилади,” деган ибора тўғри. Иборани тўғриласангиз ҳаммаси жойига тушади.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!