Корейсча ҳамдардлик

18:20 19.01.2018 2749

Ақтўбе фожиаси рўй бергач, Кореяда юрган ҳамюртларимиздан бири ҳикоя қилади:

Бугунги ишимдан қониқмаган бошлиқ ишдан кейин, ошхонада, бир четга чақириб секингина сўради: “бирор муаммонг, дардинг борми”, деб! Айтдим, Россияга меҳнат қилишга кетаётган юртдошларим шунақа-шунақа бўлибди, деб...

Дарҳол унинг афт-ангори ўзгариб, секин ёнимдан кетди ва стол атрофида ўтирган корейсларга нималардир деб пичирлади.

Кейин ҳаммаси ўрнидан туриб, менга, халқимизга ҳамдардлик билдиришди! Тўғриси, кўзимдан ёш чиқиб кетди! Эртанги иш кунимга заводнинг ҳисобидан бир кунлик таътил ҳам беришди...

Булар билишади, инсон паришонхотирлик билан ишласа нима бўлишини! Одамгарчилиги ҳам албатта таҳсинга лойиқ!

Интернет сарҳадларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!