Механик таҳорат олиш қурилмаси

20:00 03.02.2018 1290

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар

Ўрта аср деганда, одатда бизнинг хаёлимизда бадбўй ҳидли, қоронғу, нотоза ва турли касалларлик авж олган макон ва замон гавдаланади. Бироқ Х асрда Ислом олами ҳаммомлар ва турли соғломлаштириш масканлари бунёд қилиб, поклик, тозалик ва озодалик ичра яшар эди.

“Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят).

Мусулмон ўз иймонини жасадий ва руҳий поклик асосига бино қилади: таомланишдан олдин ва кейин қўлларини ювади; намозга киришишдан олдин таҳорат қилишга буюрилади; жунуб ҳолатида ғусл қилиши фарз; жума куни намоздан олдин ғусл қилиш эса мустаҳаб ҳисобланади.

Жазарий — етук механик ва муҳандис. ХIII аср бошида “ал-Жомеъ байнал илми вал амалин нафеъ фий саноатил ҳийал”[1] (Механика саноатида назарий ва амалий билимлар жамланмаси) номли китоб ёзди. Олимнинг бу китоби ҳандаса (геометрия)га оид кейинги ихтироларнинг муҳим манбаига айланди. Унда илк механикага оид кашфиётлар келтирилган бўлиб, уларнинг орасида Жазарий тамонидан қурилган биринчи механик таҳорат олиш қурилмалари ҳам мавжуд. Бу қурилма товус шаклида бўлиб, меҳмон келганда унинг олдига қўйилган. Товусниг боши босилганда таҳорат олишга етарли даражада саккиз маротаба сув қуйилган. Бу услуб айни пайтда сувни сақлаш билан бирга уни тежаган.

“Muslims heritage in our world” китобидан
Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

[1] Ҳиял илми (علم الحيل)- жисмларнинг мувозанати ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги илм. Фанда механика номи билан машҳур.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!