«Мени келажакда нималар кутяпти?!»

11:30 12.06.2018 643

Кексайгани сари кўпаядиган масъулиятлар... Жуда қаттиқ қўрққаним укол игналарига рўбарў қиладиган хасталиклар, дармонсизликлар... Жон бериш талвасаси... Энг оғири бир олам гуноҳни ортмоқчилаб, бошдан-оёқ иши менга яхшилик қилиш бўлган Раббим ҳузурида ҳисобга туриш…

Овозингни ел олсин дейсизми? Уни ел олганда, ё буларни ўйлашдан қочганимда ва ё гапирганларнинг овозини ўчирганимда, қани энди бундай келажакдан қутулиб қололсам! Лекин бу уринишлар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.

Бу ҳаммамизга тегишли келажак. Йўқ, менгамас, деб кўрингчи…

Битта умидим – Аллоҳнинг  раҳмати, фазли ва меҳрибонлиги. Зотан мусулмон эканман, яшаётган эканман, ана шулардан умидворман.

Раҳматингни ва фазлингни сўраймиз, ё Аллоҳ!

 

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!