Миллатни ғурурсиз қилиб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ёхуд “Кулба” фильми ҳақида мулоҳаза

13:30 05.02.2018 3288

Кеча "Кулба" деган кино қўйишди. Қариялар уйи ҳақида экан. Минг афсус, кўрганимга пушаймон едим. Чунки кўриб ичимда оловли бир вулқон пайдо бўлди. Ҳалиям ўчгани йўқ. Гапни чўзмай.

Хуллас, 10 ёшлардаги бола адасига "менга дода олиб келиб беринг", дейди. Улар биргалашиб қариялар уйига борди.

Қариялар уйида 10 дан ортиқ нуронийлар қатор бўлиб туришибди (режиссёр атай шундай туринглар дегани аниқ). Тирранча эса 70-80 ёшли чолларга бирма-бир қараб чиқади. Қай бирини танласам экан-а деганча. Кўрсангиз эди, хаёлингизга бу нуроний чоллар ўзини бозорга соляптими деган фикр келиши аниқ. Чунки бу вазият сунъий ўйлаб топилган, ясалган. Сохта. Савол туғилади: бу чолларда ғурур йўқми?

Менимча, саволни бошқача қўйиш керак: режиссёрда виждон борми? Сиз нима дердингиз?

Нозим АШУРАЛИЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!