Миллиардер фаррош

22:00 09.02.2018 2837

Бир куни маккалик киши Масжидул Ҳаромда ишлаётган фаррошга садақа қилмоқчи бўлди. Аммо фаррош уни ҳайратга солиб, садақа олишга эҳтиёжи йўқлиги тушунтирди ва бунга исбот тариқасида пул тўла ҳамёни-ю, банк карталарини кўрсатди.

Буни кўрган маккалик ундан “Нима учун бу ердасиз?”, - дея сўради. 
Фаррошнинг жавоби қуйидагича бўлди: “Мени Ҳиндистоннинг турли шаҳарларида ўз меҳмонхоналарим бор. Вақти-вақти билан бу ерга келиб ишлайман. Ниятим қилаётган ишларимга ҳақ олиш эмас, балки Аллоҳ йўлида чин дилдан хизмат қилишдир”.

Миллиардер фаррошнинг сўзларидан ҳайратланган маккалик у ҳақида бошқа ишчилардан ҳам сўради. Жавоб қуйидагича бўлди: “Бу ишчи ҳиндистонлик миллиардер. Ҳар йили олти ой давомида бу ерда текинга ишлайди”.

Интернет сарҳадларидан
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!