Минниханов: «Ҳалол – бу фақат саноат эмас, балки сифат белгисидир»

14:00 11.05.2018 287

Ҳалол – бу фақат мусулмонларга мўлжаллан озиқ-овқат ва хизматлар эмас, балки сифат белгисидир.

Бу ҳақда “Россия – Ислом дунёси: Kazansummit” Х халқаро иқтисодий саммитида сўзга чиққан Татаристон президенти Рустам Минниханов фикр билдирди, дейилади Islam-today сайти тарқатган хабарда.

У шунингдек, жорий йилдаги тадбирнинг асосий мавзуси ҳалолликка асосланган ҳаёт тарзи эканини эслатиб ўтди.

Ер юзида мусулмонларнинг сони ортгани сари саноат ҳам кенгайиб бормоқда. Бу эса турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ҳалолликка эътибор бериш зарурлигини билдиради.

Миннихановнинг фикрига кўра, мусулмонлар бозори дунёнинг етакчи компаниялари учун жуда катта имкониятдир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!