Москвалик муслима Қуръоннинг қадимий нусхасини 45 миллионга сотишдан бош торди

12:20 09.01.2018 1225

Москвада яшовчи Анашка Хаджимурадова исмли муслима аёл, вафот этган бобосининг буюмлари орасидан XVI асрга тегишли Сурияда ишланган Қуръони Каримнинг қадимий нусхасини топиб олди. Аввалига, аёл мазкур қўлёзмани ким ошди савдосига қўймоқчи бўлади. Чунки, бу жуда қимматбаҳо тарихий ёдгорлик эканини унинг атрофидагилар уқтирадилар, дейилади Лайф телеканалидаги сюжетда.

“Биз икки турдаги экспертиза текширувидан ўтказдик ва Қуръоннинг XVI асрга тегишлилиги ҳақида аниқ билдик. У ерда ҳаттоки, қўлёзма қачон ва ким томонидан қолдирилгани ҳақида маълумотнома ҳам бор. Лондонда менга мазкур нусха учун 12 млн таклиф қилишди. Кейинроқ, нарх кўтарилиб 45 млн АҚШ долларигача етиб келди”, дейди Анашка.

Лекин, бу вақтга келиб муслима Қуръонни сотиш фикридан воз кечди. У дин ва илоҳий китоб орқали пул ишлаш бахт келтирмайди деб ҳисоблади ва Қуръони каримнинг мазкур нусхасини масжидга ҳадя қилди.

“Пул, бойлик бахт келтирмайди. Мен китобни сотиш фикридан қайтдим ва уни масждга ҳадя қилдим. Бу ерда Қуръон авайлаб-асралади. Мен, менинг набираларим, танишларим бу ерга исталган вақтда келиб бу китобни кўришлари, ундан фойдаланишлари мумкин. Масжид ходимлари мазкур нусханинг нақадар яхши сақланганидан ҳайратландилар. У жуда яхши ҳолатда бўлиб, уни бемалол ўқиш мумкин”.

Манба: Muxlis.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!