Моссаднинг собиқ раҳбари: “Россияни урушда енгишимиз зарур”

10:00 14.04.2018 1815

Исроил разведкаси Моссаднинг собиқ раҳбари Эфраим Галеви Kanal 10 телеканалига берган интервьюсида охирги пайт Исроил ва Россия ўртасида ортаётган тарангликка изоҳ берди. 

У Россия билан уруш эҳтимоли ҳақида тўхталар экан, шундай деди:

“Бу уруш мамлакатимизнинг шимолига (Сурияга) келган катта бир давлат билан бўлади. Россия билан уруш чиқиши мумкин. Исроил кучлари Россия кучлари билан тўқнаш келиши ва уруш бошланиб келиши эҳтимоли бор. Бу супер куч билан урушмасликнинг йўлини топишимиз керак, бироқ урушгудай бўлсак, ғолиб чиқишимиз шарт”.

Галевининг фикрича, Россия Сурияда узоқ вақт қолади, ҳарбий базаларини ўнлаб йил ишлаб турадиган қилиб барпо этди.

“Тахминимча, Россия минтақадаги стратегик ҳамкори бўлмиш Эроннинг енгилишини истамайди ва Эроннинг енгилиши Россиянинг манфаатларига зиддир”, – деди Моссаднинг собиқ раҳбари.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!