Мубашшир Аҳмад Айман Ёғийнинг кимлигига аниқлик киритди

10:00 13.06.2018 4430

Аввал хабар берганимиздек, журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад домла ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан, Айман Ёғийнинг кимлиги ҳақида қуйидагича савол берди:

«Аймон Ёғийга изоҳ берсангиз. Чунки бу кўпчилик учун қизиқ. Айман Ёғий руҳиятингизнинг бир қисмими?»

Мубашшир Аҳмад домла саволга қуйидагича жавоб берди:

«Аниқ билганим шуки, Айман Ёғий иорданиялик. Лекин касби ва бошқа жиҳатлари ҳақида хабарим йўқ. Айман Ёғий ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига адабиётни, меросни яхши кўрувчи инсон деб ёзиб қўйган. Менга руҳияти ўта яқин инсон, ҳеч қачон тушкунликка тушмайди. Қалбида барчага нисбатан муҳаббат. Барчани яхши кўради. Агар зулм бўладиган бўлса, уни ёқтирмайди. Мана шу каби сифатлари, қолаверса, ишлатадиган сўзларидан қандайдир ҳузур қилинадиган инсон бўлгани учун жуда ажойиб сўзларни иқтибос келтиради. Айтганча, у киши асосан иқтибос келтиради. Лекин ўзи ҳам ёзиб туради. Ўзим Айман Ёғий деб берадиган нарсаларнинг 50-60 фоизи ўша кишига тегишли. Баъзида ўзимнинг номимдан беришни истамаган нарсаларни ҳам Айман Ёғий сифатида бериб юбораман. Бир нарсани айтиб ўтишим мумкин: у кишини нафақат Иорданияда балки дунёда ҳам жуда камчилик ўқийди. Менга тасодифан йўлиқиб қолган. Агар Ўзбекистонда бунчалик машҳурлигини билса, юраги ёрилиб кетса керак. Чунки у киши ўз диёрида унчалик машҳур эмас».

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!