Мьянма ҳарбийлари мусулмон роҳинжаларни ўлдирганларини тан олди

11:00 13.01.2018 697

Мьянма армияси 10 нафар мусулмон роҳинжани ўлдирганини расман тан олди. Уларнинг жасади ўтган йилнинг декабрь ойида Инн Дин қишлоғи яқинидаги қабристонда топилганди. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Халқаро ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International ташкилотининг минтақавий директори Жеймс Гомезнинг Al Jazeera нашрига айтишича, бу “айсбергнинг учи” холос.

Армиянинг бош қўмондони Мин Аунг Хлаинг ўлдирилганларни “аскарга таёқ ва қилич билан ҳужум қилган бенгал террорчилари” эканини маълум қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса бунга шубҳа қилишмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!