Нақшбандия тариқатидаги робитанинг ҳукми

06:00 12.05.2018 831

Савол: Мен билан биродарим ўртасида бир робита бўйича мунозара бўлди. Робитанинг манзараси мана бундай: “Мурид қиблага юзланиб, муршидининг суратисиз руҳини хаёлан тасаввур қилади. Илоҳий нурлар муршидининг руҳига, сўнг у нур унинг қалбига тушади, деб ҳисоблайди. Шу билан Аллоҳ субҳоннинг ҳузурига кўтарилади”. Ислом шариатида мана шу нарса жоизми?

Аллоҳ яхшиликлар билан мукофотласин, бизга буни тушунтириб беринг!

Жавоб: Имом Раббоний ўзларининг “Ал-мактубот” китобларида зикр қилаётган киши мажлисда Аллоҳнинг зикри билан бирга бирон махлуқни, ҳатто Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам эслаши жоиз эмаслигини баён қилганлар. Бу ишни батафсил ўрганиш учун “Бу менинг отам” номли китобимдаги отамнинг тасаввуфга алоқадорликлари борасидаги ўринларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!