Одилхон қори Юнусхон ўғли яна ишдан кетди

16:40 07.09.2019 12934

Кеча, 6 сентябрь куни “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг буйруғига асосан ўз лавозимини тарк этган.

Мухлис.уз хабарига кўра, Одилхон қори Юнусхон ўғлининг имом-хатибликдан ўз хоҳиши билан, саломатликларини тиклаш мақсадида кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 20 июль кунида ҳам Одилхон қори Юнусхон ўғли Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиблигидан саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра озод этилган эди.

“Хўжа Аламбардор” жоме масжидига янги бош имом-хатиб этиб Мирсолиҳов Миржалил домла тайинланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!