Оли байтни ўзгалардан ажратиб турувчи фазллари борми? (Шайх Бутий)

09.09.2019 05:05 1900

Савол

Муҳтарам саййидим, мен Бузийд Идрисий қабиласиданман. Биз аслида Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оли байтлариданмиз. Муҳтарам зот, сизга саволим қуйидагича: Оли байтни ўзгалардан ажратиб турувчи фазллари борми?


Жавоб

Кишининг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳли байтларига мансублиги фазлини инкор қилган киши Аллоҳ таолонинг “(Эй Муҳаммад!) айтинг: “Мен сизлардан бу (даъватим) учун ҳақ сўрамайман, фақат қариндошликдаги дўстлик (яқинлик)нигина (сўрайман)” оятини инкор этган бўлади. Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севган киши У зотнинг оли байтларини ва сулолаларига мансуб кишиларни севиши, иззат-ҳурмат қилиши лозим. Шу ўринда яна бир гап: кишининг насаби олийлиги унинг гуноҳини оқламайди, унга амру маъруф, наҳйи мункар қилмай, сукут сақлашни вожиб қилмайди. Кишининг гуноҳларда бардавом бўлиши насаби шарафини кетказади.