Олий Маъҳад устози «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» бўлди

15:40 16.05.2018 599

Бугун, 16 май куни «Кўкалдош» мадрасасида ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танловда Тошкент ислом институтидан қатнашган “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс 1-ўринни қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” Абдулҳодий Ғиёс домлага 1-даражали диплом, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти ва телевизор совға қилинди.

Уч йиллик педагогик тажрибага эга ўқитувчилар иштирок этадиган ушбу кўрик-танловда 4 та йўналиш бўйича билимлар синовдан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулҳодий Ғиёс домла Azon.uz ахборот-таҳлилий портали орқали "Риёзус-солиҳийн" ҳамда "Саҳобалар ҳаётидан" рукнлари остида бериб борилаётган видеодарслар муаллифи ҳисобланади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!