Орини йўқотган пастларни кўрдим...

11:40 16.05.2018 909

Йўл топиб қадаминг юрса Ҳақ томон,
Товонга илашган хасларни кўрдим.
Иймонни чақага алмашган ёмон
Орини йўқотган пастларни кўрдим.

Кечиб ҳаловатдан тўксанг реза тер,
Сен сабаб боғ бўлса дашт аталмиш ер.
Ҳе йўқ, бе йўқ келиб, дейди "улуш бер!",
Мевангга тош отар дастларни кўрдим.

Во дариғ қиёмат кундан кун яқин,
Золим дер: "Худога дилимиз яқин".
Имконсиз... Ва ё руҳ заиф ва хорғин -
Ёлғонга бош эккан ростларни кўрдим.

Қабрга кетарсан қасрлар қуриб... 
Иймондан юз буриб, ҳақдан юз буриб. 
Аллоҳнинг ҳукмини бир четга суриб,
Буддани ёқлаган касларни кўрдим...

Баҳриддин МУҲАММАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!