“Отамнинг имомликка ўтиб намоз ўқиб берган даврни қўмсайман”

09:00 04.02.2018 1088

"Вақт ҳар қандай дардга даво" деганлари ёлғон. Отам қазо қилганига баҳор келса ўн йил бўлади. Соғинч ҳисси ортса ортдики, камаймади. Отам қадрини ота бўлиб билдим. Аллоҳнинг “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” (Исро, 23) оятини фарзандли бўлиб англадим.

Расмдаги болани ўзимга ўхшатдим. Отамнинг имомликка ўтиб намоз ўқиб берган даврни кўп эслайман ва қўмсайман.

Ё Аллоҳ, Ўзинг барчаларимизда ўтган ота-оналаримизни гуноҳларини авф эт! Бизларни боқаман, кийдираман деб бирор хатога йўл қўйган бўлсалар Ўзинг кечир.

Ҳаётларини иймонда, Исломда саломат сақлақин.

Бизларни Олий Жаннатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилгин.

Абдуқодир НАБИЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!