Оят эшитиб жон берган йигит

22:00 29.01.2018 1284

Мансур ибн Аммор айтади:
- Харобалардан бирига кирдим. У ерда бир йигит хоифлар  намозини ўқиётган экан.
Унда улуғворлик белгиларини кўриб, шояд шу йигит Аллоҳ валийларидан бўлса дедим ва  намозини тугаллашини кутиб турдим. Тугаллагач салом бергандим, алик олди.
Унга сўзладим:
- Билмайсанми, жаҳаннамда бир водий бор, у шундай аталади:

كَلَّا ۖ إِنَّهَا لَظَىٰ

Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.

نَزَّاعَةً لِلشَّوَىٰ

Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади).

تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّىٰ

У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни. (Маориж. 15-15-17).

Йигит буни эшитгач қалтирай бошлади ва хушидан кетди. Ўзига келгач, "Яна сўзланг", деди.

Мен:
أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ

кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар. (Бақара. 24) оятини ўқидим. Оятни эшитган йигит йиқилиб,  жон берди. Уни кўйлагининг кўкрак қисмини очиб, кўкрагида 

فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ

Бас, у розилик ҳаётидадир.

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ

Олий жаннатдадир.

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

Унинг мевалари яқиндир. (Маориж. 21-22-23). 

оятларини ёзилганини кўрдим.

Тунда ухлаган чоғим тушимда у йигитни бошига тож кийдирилган ва гўзал жойда ўтирганини кўрдим.

Ундан:
- Роббинг сенга не муомала қилди?, деб сўрадим.
У:
- Роббим менга Бадр аҳлидек, балки ундан-да зиёдароқ савоб берди, деди.
Мен:
- Сабаби не?, дедим.
У:
- Зотан, улар иймонсизлар қиличларидан қатл қилинишган, мен эса Маликул Ғаффорнинг қиличидан қатл бўлдим, деди.

Абу Исҳоқ Саълабий раҳимаҳуллоҳнинг "Қотла-л- Қуръан" китобидан.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!