Пенза масжиди Рамазон олдидан таъмирланди

11:00 11.05.2018 159

Пенза вилоятининг Городишенский туманидаги Средняя Елюзань қишлоғидаги 2-сонли масжиднинг иккинчи қавати таъмирлаш учун ёпиб қўйилганди.

Рамазон ойи бошланиши арафасида қишлоқ аҳолисининг фаоллиги ва усталарнинг маҳорати эвазига барча ишлар бутунлай тугатилди. Бу ҳақда Islam.ru сайти хабар тарқатди.

Маҳаллий имом Рофиқ Янгуразовнинг айтишига қараганда, Елюзандаги масжид аллақачон таъмирталаб бўлиб қолганди.

Бугунга келиб барча муаммолар бартараф этилди ва эндиликда бу ерда жамоат намозлари ҳеч қандай муаммоларга дуч келмай ўқилаверади.

Таъкидлаш ўринли, мазкур масжидда ҳар йили Қуръон ўрганиш бўйича дарслар ва Ислом арконлари ҳақида маърузалар қилинади.

Бундан ташқари, мусулмон болалар учун оромгоҳ ҳам мавжуд бўлиб, улар бу вақт давомида диний сабоқ оладилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!