Покистон: қизалоқнинг ўлими норозилик намойишларига туртки берди

21:40 12.01.2018 744

Покистоннинг шимолий-шарқида ҳуқуқ-тартибот органлари ёш қизалоқнинг қотиллигига лоқайдлик билан қарагани туфайли норозиликлар келиб чиқди, дея хабар бермоқда IslamNews.

7 ёшли Зайнабнинг жасади ахлатхонадан топилган, унинг танасида қийноқ излари бўлган. Қизалоқ ўлдирилган пайтда унинг ота-онаси умра сафарида эди. Улар Зайнабнинг жанозасига улгурмади.

Қизалоқнинг отаси Амин Ансорий умрадан қайтгач, Исломобод аэропортида журналистлар билан учрашди. У қариндошлари хабар берганидан кейин полиция келганини, бироқ тушлик қилиб қайтиб кетганини ва Зайнабни қидириш учун ҳеч нарса қилмаганини айтди.

Шундан сўнг Касур шаҳрида норозилик намойишлари бошланиб кетди. Полициянинг куч қўллаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!