Қоида: ботқоқдаги одам ботқоқдаги бошқа бир одамни қутқара олмайди

09:00 27.02.2018 622

Биз атрофимиздан, бошқалардан айб қидиришимизнинг сабаби агар уни беайб кўриш истаги бўлса, дейлик, уринишларимиз оқибатида уни топ-тоза инсонга айлантирсак-да, атрофимиз оппоқ, ўзимиз қоп-қора бўлиб юришимиз қанчалик азоблигини тушуняпмизми?

Ундан кўра шу уринишларимизни, айб илғашларимизни фақат ўзимизга қаратсак, ўзимизни топ-тоза одамга айлантиришимиз осонроқ кечмайдими?

Майли, атроф ўша пайтда қоп-қора одамлардан ташкил топган бўлса ҳам, уларнинг ичида оппоқ бўлиб юриш у қадар азобли бўлмаса керак?!

Ва янада қизиғи, ўзимизни тозалаб олгачгина бошқаларга ўтсак, уларнинг ҳам покизаланиши йўлида меҳнат қилсак ҳамда йиллар ўтиб улар ҳам тозаланса, оппоқ жавонибга ўзимиз ҳам оппоқ ҳолда қўшилишимиз энг тўғри йўл эмасми?

Эҳтимол шу боис ҳам ояти карималар “Аввал ўзингизни, сўнг аҳли оилангизни...” деб уқтиргандир, а, нима дейсиз?!

Қисқа қилиб айтганда, ботқоқдаги одам ботқоқдаги бошқа бир одамни қутқара олмайди (қанча ёрдам берса, иккиси шунча тез чўкади). У ердан чиқиб олиши керак аввало, сўнгра шеригини тортиб олиши мумкин.

Демак, бу ўзгармас, олтин қоида...

Хайрулло ҲАМИДОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!