Қорақалпоғистонда Қуръон мусобақасига алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда

17:30 13.01.2018 274

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллигида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018» га алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Qur’an.uz канали хабар бермоқда.

Ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдирган иқтидорли Қуръон ихлосмандлари сони кун сайин ортиб бормоқда. Ҳозирга қадар мусобақада қатнашиш учун 82 нафар эркак ва 6 нафар аёл-қизлар рўйхатдан ўтишди. Қабул жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақаси учун рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14 санаси кечки соат 19:00 гача давом этади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!