Қримда «Хуш келдинг, муборак Рамазон!» болалар байрами ўтказилди

08:30 15.05.2018 217

Қрим мусулмонлар диний бошқармасига қарашли “Фойдали илм” марказида “Хуш келдинг, муборак Рамазон!” номли болалар байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда Islam.ru хабар тарқатди.

Ташкилотчилар болалар учун каттагина дастур тайёрладилар. “Фойдали илм” маркази қошидаги “Эманет” ансамбли диний мавзудаги нашидлар ва шеърлар ўқиб бердилар.

Дастур раҳбари, Ислом аҳкомларидан дарс берувчи Зайнаб Баированинг айтишига қараганда, мазкур байрам анъанавий тус олди ва бу йил учинчи бор ўтказилди.

Бу байрамни ўтказишдан асосий мақсад болалар Рамазон ойи яқинлашаётганини билдириш ҳамда “11 ой султони” бўлмиш Рамазонга муҳаббатли бўлишини таъминлашдир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!