АҚШ Давлат котиби: “Рамазон ўзаро ҳурмат, саҳоват ва гўзал хулқ ойи”

18:00 16.05.2018 217

Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео чоршанба куни Индонезиядаги АҚШ элчихонаси томонидан эълон қилинган баёнотида бутун дунёдиги мусулмонларга табрик йўллади.

“Рамазон ўзаро ҳурмат, саҳоват ва гўзал хулқ атворни ўзида музассам этган ой. Бу ойда оила ва дўстлар билан кўп вақт ўтказиш мумкин бўлган севимли пайт. У мусулмонларни бечораларга хайр-садақа беришга ундайди ва бирлашишга чақиради.

Жумладан, мусулмонлар ўз жамиятларига ҳар куни улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Уларда қўшничилик ўзгача тарзда шарафланади. Муқаддас Рамазон ойини юқори кайфиятда ўтказишингизни тилайман”, деди Помпео ўз баёнотида.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!