Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдошбек қорининг таржимаи ҳоли

23:00 24.04.2018 14402

Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманининг Кенагас қишлоғида таваллуд топган.

Дастлабки Қуръон таълимини Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида истиқомат қилувчи Неъматуллоҳ қори Аминжон Эшондан олган. 2001-2010 йилларда умумтаълим мактабида, 2010-2014 йилларда Нукус шаҳридаги Ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юртида таҳсил олган. Илк Қуръон хатмини 2004 йили Рамазон ойида Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида адо этган.

2015 йилдан ҳозирга қадар имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси.

Ютуқлари:

- 2008 йили ўсмирлар ўртасидаги шахмат турнирида вилоят босқичида иштирок этган;

- 2008 йили Камалак Болалар Ташкилоти томонидан ўтказилган «Олға сардорлар» баҳсида вилоят босқичида иштирок этган;

- 2011 йили XXI республика Қуръон мусобақаси совриндори;

- 2012 йили XXII республика Қуръон мусобақаси совриндори;

- 2013 йили Кувайт давлатида бўлиб ўтган 4-давра халқаро Қуръон мусобақасида нуфузли иштирок этиб, энг пешқадамлар ўнталигидан жой олган;

- 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган «Қуръон зиёфати» кўрик танлови ғолиби;

- 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган илк азон айтиш мусобақаси ғолиби;

- 2018 йили «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!