Қуръон мусобақаси баннерлари бутун юртимиз бўйлаб илинмоқда (фото)

12:40 13.01.2018 1538

Аввал хабар берилганидек Ўзбекистонда 3 босқичли Қуръони карим мусобақаси учун рўйхатга олиш жараёни кетмоқда.

Маълум бўлишича, юртимизнинг турли жойларида, кўча баннерларида Қуръон мусобақаси ҳақида баннерлар қўйилган. Шундайлардан бири Жиззахнинг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама шитларидан ўрин олган. Унда Қуръон мусобақаси ҳақида маълумот берилган. Ушбу суратлар Исломшунослик илмий тадқиқот марказининг телеграмдаги каналида жойланди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистоннинг барча масжидларига Қуръон мусобақаси ўтказилаётгани, унда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча қатнашиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақаси учун рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14 санаси кечки соат 19:00 гача давом этади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!