Бугун Қуръон мусобақаси Тошкентнинг бир неча ҳудудларида давом этади

07:30 14.02.2018 386

Муҳтарам Қуръон шайдолари, бугун Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида Қуръон мусобақасининг туман босқичлари давом этади. Азизлар тан олиб айтиш керак, бу дамларни орзиқиб кутилган эди, халқимиз ўз фарзандларининг тилидан Қуръон эшитмоқда, қалблари сурурга тўлмоқда. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Мана шундай саодатдан бенасиб қолмайлик. Бугун бўладиган қорилар мусобақаси ҳудудлари билан танишинг: 

– Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари қатнашчилари учун “Минор” масжидида (эркаклар) ва “Осиё” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;

– Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун “Холид ибн Валид” масжидида (эркаклар) ва “Яккасарой” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;

– Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун “Бисёр” тўйхонасида (эркаклар) бўлиб ўтади;

– Олмазор тумани қатнашчилари учун “Фаровон” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади.

Шундай экан азизлар, барчани эртага қорилар мусобақа бўладиган ҳудудларга чорлаймиз.

Манба: ЎМИ расмий сайти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!