Қуръони каримнинг илк маънолар таржимаси қачон қилинган?

23:50 17.01.2018 401

Қуръони каримни бошқа тилларга таржима қилиш илк ислом даврига бориб тақалади. Манбаларга кўра, улуғ саҳобий Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу)нинг ватандошлари бўлган форслар “Фотиҳа” сурасининг таржимасини ёзиб беришини сўраб, унга мактуб йўллайдилар. Салмон (розияллоҳу анҳу) форсча таржимани пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га кўрсатиб олганидан сўнг, уларга жўнатиб юборади. Шунга асосан Қуръоннинг илк таржимаси форсий тилда қилинган, дейиш мумкин.

Умуман олганда Қуръони карим маънолари немис, инглиз, француз, испан, рус, хитой, япон, турк, ўзбек каби жаҳоннинг 170 дан ортиқ тилларига таржима қилингани манбаларда зикр этилган.

Манба: Islamcenter.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!