Қўшнилик вазифаси

02:00 14.06.2018 356

Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг мажусий қўшнилари бўлиб, ҳар кеча маст ҳолда у зотнинг тинчларини бузиш, намозларига халал бериш мақсадида атайин овозини баланд кўтариб ашула айтар, шовқин кўтарар эди. Бир куни тунда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ одатдагидек ибодат билан машғул бўлиб турсалар, қўшнининг уйидан ҳеч қандай товуш келмабди. Хавотирланиб чиқиб қарасалар, қўшни уйида йўқ. Атрофдагиларнинг шикояти туфайли миршаблар уни олиб кетишган экан. Эртасига тонг саҳарда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ ҳибсхонага бориб, миршаблардан узр сўраб, қўшниларини озод қилиб келдилар. Бундан ажабланган мажусий:

– Мен сизга доимо озор бериб келган бўлсам, нега мени озод қилдингиз? – деб сўради. Шунда Имом Аъзам жавоб бердилар:

– Мен фақат қўшнилик вазифамни бажардим, холос. Диним мени шунга буюради.

Бу воқеадан қаттиқ таъсирланган мажусий, ўша ондаёқ у зотдан узр сўраб, имон келтирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!