Радикал яҳудийлар масжидга ўт қўйди

22:30 14.04.2018 2649

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги масжид биносига яҳудий радикаллар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Исроил полициясининг Твиттер микроблогида хабар берилишича, яҳудий радикаллари масжид олди дарвозисига ўт қўйиб, деворларига тажавузкор сўзларни ёзиб кетишган.

Маълумотларга қараганда, мазкур ҳодиса Акраба қишлоғида содир этилган. Шуни таъкидлаш керакки, жиноятчилар Исроил ҳукумати ва фаластинликларнинг айрим ҳаракатларига норозилик билдириб масжидларга, черковларга, шунингдек, ҳарбий базаларга ҳужум уюштиришмоқда.

Исроил ҳукумати бу тактикани “яҳудий терроризм” деб атади ҳамда унга қарши фаол равишда кураш олиб борилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!